product summery
Осмонлару ерни яратиб, бандаларини Ўзигагина ибодат қилишга буюрган, мўминларга раҳматини ваъда қилган, осийларга аламли азоби билан ваид қилган¹, барча нуқсонлардан пок, гўзал ва комил сифатлар эгаси, мехрибон ва раҳимли Зотга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таолонинг ҳабиби ва элчиларнинг хотами, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ҳамда саҳобаларига дуруду салавот ва саломларимиз бўлсин. Аммо баъд: Махлуқотлар барчаси Роббининг қудратига, илмига, ҳикматига ва ягоналигига далолат қилади. Зеро, жинлар ва инсонлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш учунгина яратилган. Инсонлар ғафлатда қолиб Яратувчисини унутса, уларни Ўзига иймон келтириш ва ибодат фақатгина Аллоҳ таолога бўлиши-ни эслатувчи пайғамбарлар пайдар-пай келиб турди. Якунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларга элчи бў-либ келиб, ширк эътиқод ва амалларни ботил қилиб, иймонни мукаммал баён этиб рисолатларини тамомладилар..