product summery
Зулфу Ливанeлининг «Сўнгги орол» романини ўқилиш ва нуқтаи назаридан «бир ютумли сув»га қиёслаш мумкин. Ас. да номаълум бир орол мисолида Она Заминга инсоният том нидан етказилаётган бемисл талафот, ваҳшийлик, озорлар-у безориликлар оқибатлари моҳирона тасвирланган. Воқеалар ривожи шу қадар жонлики, беихтиёр, ҳодисалар қай тарзда якун топишини қўрқув, ҳаяжон, хавотир, умид билан сабрсиз кутасиз. Айни шу сабрсизлик китобхонни қўйиб юбормасдан асар мутолааси ниҳояси сари тинимсиз ундайверади. Муаллиф инсон характеридаги бемеҳрлик, қатъиятсизлик, масъулиятсизлик ва қўрқоқлик каби қусурлар кун келиб табиатдаги ҳаёт тизимини бутунлай издан чиқариб, кунпаякун қилиши муқаррарлигини кўз ўнгингизда исботлаб беради. Романда беғубор соқов боланинг хунрезликка қарши ҳали ҳеч ким эшитмаган овозида ҳайқириб, золимга ташланиб, у билан бирга жарга қулаши саҳнаси кутилмаган бурилиш ясайди. У илк бор янграган овозини ҳақсизликка қарши қўллайди. Асар мутолаасидан кейин кутилмаган тарзда ана шу оролда ги инсонларга ўхшаш жиҳатлар ўзимизнинг атрофимизда куәге ташлана бошлайди! Яъни, беихтиёр, дарахтларнинг кесили яшиллик оламига беписанд муносабат ва умуман, табиий ресурс лардан оқилона фойдаланмасликнинг келгуси оқибатлари ташвиш ва хавотир ҳиссини туямиз....