Product Summery
«Менинг буюк фарзандим» китоби - бу ота-оналарга ҳозирги бозор муносабатлари шароитида болаларни иқтисодий салоҳиятли, муваффақиятли инсон қилиб тарбиялашни ўргатувчи бебаҳо илмий оммабоп қўлланмадир. Унда муаллиф ота-оналарга ҳаётда юксак муваффақиятларга эришувчи инсонни тарбиялаш стратегиясини, йўналишлари ва усулларини таклиф қилади. Муаллиф наздида ота-оналар замонавий ҳаётда ўзларининг фикрлаш тамойилларини ўзгартириш орқалигина фарзандларида молиявий саводхонликни тарбиялаш, уларнинг шахсий ривожланишлари йўлидаги муҳим мақсадларга эриша оладилар.