Product Summery
Рауф Жиласун ушбу романи орқали китобхонга етказмоқчи бўлган асосий ғоя: ўша даврда Ғарб маданияти таъсирига берилиб, у унутган, ўткинчи кўнгилхушликка муккасидан кетиб, умрини беҳуда нарсаларга сарфлаётган ёшларни ўзлигига қайтариш ва уларнинг иймонини қутқаришдир. Ёзувчининг асосий мақсади асло оддий ёзиш эмас, балки ундан восита сифатида фойдаланиш эди. Ушбу асар китобхонларга асл Ислом маданиятини англатиш мақсадида ёзилганлиги шубҳасиз. Ўша қалтис даврда мусулмонларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари қатъий қораланган, сабабсиз ҳибсга олинганди. Ёшларни иймондан воз кечишга тарғиб қилинган бир пайтда, ушбу асар жамиятни ўзлигига қайтиши учун бир чақириқ сифатида ёзилган. "Тинмас кўзёшлар" романини ҳам "ҳидоят романи " деб атасак, ҳечам муболаға қилмаган бўламиз.