Product Summery
Аёл — эшик остонаси. Бу остона бир умрли ҳамроҳининг барча сиру асрорларини ўз ичида сақлайди. Аёл — нозик хилқат, деган гап кўпинча ўз тасдиғини топмайди. Ундаги куч, сабр ва жасоратни таърифлашда баъзида тиллар ожиз. Пайғамбарлар, авлиёлар, не-не мутафаккирлар, подшоҳу боёнларнинг тарбиячиси ҳам шу мунис зотлардир. Ушбу китоб аёлларга юзланиб, қалбларини ислоҳ қилишга, ҳаётий қийинчиликлар олдида ечим топишга ундайди. Улар учун сирдош тутинади, хушхабарлар беради. Асарда Ҳазрати Ҳавводан то Қуръонда урғу берилган фазилатли аёллар, ўтмишда ўтган мукаррама зотлар, хусусан, саҳобиялар ҳаётидан қиссалар, ибратлар келтирилган