Product Summery
Мазкур ўқув қўлланмада ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўрганувчилар ва уни тадқиқ қилувчилар учун муҳим илмий маълумотлар келтирилган. Унда ҳанафий мазҳабининг қисқача тарихи, тарқалиши ва ривожланиш бюсқичлари; истеъмолдаги фиқҳий қоидалар ва истилоҳлар; мазҳаб доирасидаги илмий атамалар; шартли қисқартма ва рамзий ишоралар; тахриж ва таржиҳ қилиш усуллари: мазҳаббошиларнинг мазҳаб доирасидаги фиқҳий қарашлари, мужтаҳидларнинг ҳукмларидан қаитган фатволари; қиёс масалалари; машҳур фиқҳий матн китоблари ва уларнинг шарҳлари; “эътиборли" ва "эътиборсиз” фиқҳий манбалар; шунингдек, ҳанафий мазҳабидаги усулул фиқҳга оид асарлар, фатво тўпламлари, ҳанафийликка оид изоҳли луғатлар, ҳачафийлар табақот ва таржимаи ҳолларига оид манбалар; 255 нафар фақиҳнинг нисба, лақаб ва куняси; уларнинг қисқача таржимаи ҳоли; бир хил номдаги мазҳабларга оид асарлар, шунингдек, бир хил исми шарифдаги турли мазҳабга мансуб фақиҳлар; ҳанафий мазҳаби ривожига ҳисса қўшган илк қозилар, Мадинаи мунаввараншнг етти нафар фақиҳи; қадим Бухоронинг етти нафар қозиси; ҳанафий мазҳабидаги ўлчов бирликларининг изоҳлари каби янгидан-янги маълумотлар ёритилган. Ушбу илмий китоб ҳанафийлик фиқҳи билан қизиқувчилар, изланувчилар ва тадқиқотчилар учуч мўлжалланган.