product summery
Одатда, ҳар бир киши Қуръон ўқишни ўрганишни қисқа сураларни ўрганишдан бошлайди. Шунинг учун қори бўлмаган кишилар ҳам камида ўттизинчи жузни ёд олган бўлади. Қуръони Каримни ёд олиш билан бирга унинг маънолари ва тафсирини ҳам билсак, нур устига нур бўлади. Шу мақсадда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асарлари бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китобидан 30-жуз алоҳида китоб шаклида нашр этилди. .