product summery
Қўлингиздаги қиссалар ва ҳикоялар тўплами ёш адиба Рахшона Аҳмедованинг иккинчи насрий китоби. Мазкур тўпламга жамланган ҳикоя ва қиссаларда адибанинг жаҳонгашталиги, кўп юртлар ва одамларни ўргангани, кузатгани билинади. Япон, корейс, хитой халқининг характери, дунёқараши ва ҳаётга муносабатини ўша заминда кўриб, ҳис этиб, юрагидан ўтказиб, кейин ёзгани бир неча ҳикояларида яққол сезилади. Осиё халқларининг гўзал, аммо ўта мураккаб оламини очишда ёзувчи улар билан бақамти яшагани, ҳамдам, ҳамқадам бўлганини "Айи", "Мени кечир, Кумико!", "Юкионинг танлови" каби ҳикоялари сўзлаб беради..