product summery
Кулгига тобингиз қалай ? Ҳаёт ташвишларидан бироз чалғиш учун ғуборларингизни ёзмоқчи бўлсангиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик кашф этганва ушбу мўъжаз китобда тасвирлаган ғаройиб сайёрадаги киши топмас қишлоққа боринг. Қишлоқ маҳаллалари кўчаларини оралаб, ўзингизга ўхшаган содда , самимий одамлар хонадонига киринг. Уйланиш учун йигит эканлиги ҳужжат йиғаётган Шодивойни, Навоийни айронфуруш қилиб қўйган Думбултойни кўрасиз, Жулқунбойнинг ўгай жияни Жўржнинг газетага ёзган мақолаларини ўқийсиз. Ундан Йўққулободга ўтиб Ғойибқул ва унинг қўшнилари бошидан ўтган воқеаларга қулоқ тутинг. Қишлоқ аҳлининг гап-сўзлари, ўй-фикрлари, яшаш тарзлари, ҳатти-ҳаракатлари сизни ичагингиз узилгудек кулдиришга адибнинг ўзи кафил..