product summery
Болаликда юз бир хил ўйин ўйнамаган одам борми?! Лекин ўйин... фақат ўйин эмас. Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг навбатдаги романида эски Тошкентнинг торгина бир кўчасида яшовчи қўшни болаларнинг ўйинлар дунёси ажиб бир тарзда ҳикоя қилинади. Табиий, тенгқур, шўх-шодон болакайлар ўз ўйинлари-саргузаштлари орқали катталарнинг муракаб ҳаётига кириб бораётган бир пайтда қадимий маҳалладаги тураржойлар бузила бошланади, шу сабаб кўч-кўч авжига минади, болалар дунёси пароканда бўлади. Олдинда келаётган ҳаёт уларни қандай кунларга рўпара қилади? Орадаги бокира меҳр-оқибат, дўстлик ришталаричи?.. Роман ҳар бир китобхонни ўз болалик дунёсига қайтаради, шавқ-завққа тўла хотираларини ёдга солади..