Таровеҳ мусҳафи 27-29 17/24

70 000 сум

Product Summery

Ушбу «Таровеҳ мусҳафи» «Дорул-Ғавсоний» нашриёти тақдим қилган аслий нусха асосида нашрга тайёрланди. Қуръони Каримни ўқиш ва ёдлашни осонлаштириш мақсадида турли кесимларда тақсимлаш қадимдан бор. «Ўттиз жуз», «олтмиш ҳизб» деган тушунчалар ҳам шундан келиб чиққан. Айрим мусҳафларда, хусусан, қадимги Бухоро мусҳафларида (жумладан, бизда «Абдурраҳмоний Қуръон» номи билан машҳур бўлган мусҳафда) ҳар бир мавзу тугаган жойга махсус белги қўйиб, Қуръонни намозда ўқиганда шу ўринларда рукуъ қилиш муносиблиги кўрсатилган, чунки уламолар намозда қироатни маънога қараб ракъатларга ажратиш кераклигини таъкидлашган. Бироқ мазкур мусҳафлардаги тақсим бирор маълум ададдаги ракъатларга асосланмагани учун уни таровеҳ намозида қўллаш қийин. Шунинг учун ҳам қорилар кўпинча бу белгига эътибор ҳам бермай, намоздаги қироатни одатда саҳифалар кесимида ракъатларга тақсимлайдилар. Қуръоннинг саҳифа-саҳифа ёдланиши ҳам намозда қироатни маъноларга кўра тақсимлашга халал беради. Аммо бир ракъатдаги қироат худди бир ўтиришдаги тиловатдек эътиборга олингани учун таровеҳдаги хатмларда ҳамда кундалик намозларда қироатни айнан маъно ва мавзуга қараб ракъатларга бўлиш афзалдир. Бу иш бир жиҳатдан Қуръонга нисбатан одоб тақозоси бўлса, иккинчи тарафдан оятларнинг маъносини тушуниб турган тингловчилар учун катта аҳамият касб этади. Хатми Қуръоннинг ана шундай юқори савияда ўтиши қори учун ҳам, тингловчи учун ҳам ўзгача файз ва шавқ бахш этиши тажрибалардан маълум. Қўлингиздаги таровеҳ мусҳафи ушбу маънавий манфаатни оммалаштириш, бу борада қориларимизга кўмаклашиш мақсадида тайёрланди.

Soni

O‘xshash kitoblar