Product Summery
Оламда бир хусусият борки, ундан бутун башарият жирканиб, ўзини ўшандай сифатга эга бўлган кимсалардан олиб қочишга ҳаракат қилади. Бироқ айтганимиз қабиҳ хусусиятга эга бўлган айрим шахслар, бу разил йўлларида бардавом ҳолда фасодларга ботиб ҳаёт кечираверадилар. Бу ёмон хусусиятнинг номи риё бўлиб, у ўз соҳибини ўзига сездирмаган ҳолда ботқоқликнинг тубига қадар ботириб бораверади. Асарда мазкур иллатнинг кўринишлари ва унинг муолажалари зикр этилган, шу билан бирга, китобда обрўпарастлик ҳам мазаммат қилиниб, ундан халос бўлиш йўллари чиройли услубда кўрсатиб ўтилган.