Product Summery
Баҳодир Нурмуҳамаднинг ушбу китобидан адабий-ҳаётий ҳикоялар, кўплаб қизиқ ва ибратли воқеалар асосида ёзилган ихчам ҳикоятлар, шунингдек, бугунги куннинг одоб-ахлоқ ва ижтимоий муаммоларига доир долзарб мавзудаги бадиа ҳамда мақолалар ўрин олган. Уларнинг мазмун-моҳияти ҳикматлар билан йўғирилган. Китобнинг мазкур учинчи нашри айрим маърифатталаб ўқувчилар билдирган таклифлар асосида янги манбалар билан бойитилди. Ушбу ўзига хос маънавий дастурхондан кенг китобхон ва ўқувчилар оммаси баҳраманд бўлишига ишонамиз.