Product Summery
Ушбу китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалаларга оид илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, шунингдек, ўз тақдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали воқеаларини ифодалаган сиймолар ҳақидаги хотиралар илк бор эълон қилинмоқда. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси ва «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи бундан кейин ҳам шундай ҳужжат, материал ва илмий маҚола ҳамда хотиралардан иборат китобларни нашр этиб боради. Ушбу китоб Узбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва ҳуқуқшунос олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.