Product Summery
Омади ёр фарзандлар ва иқтидорли набираларга маълум ва ошкор бўлсинки, менинг авлодим ҳамма салтанат ва ҳукумат мартабасига етадирлар. Менинг шунча меҳнат ва ранж ва савашлар ва Раббоний қўллаб-қувватлаш ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам берган зафарлар орқали қўлга киритган давлат ва салтанатимга, посбонлик қилиши ва бу тузукка амал қилишлари керак, то давлат ва салтанатим халалдан омон бўлсин. Энди омад ёр фарзандлар ва набираларга тузук - йўл шуки, мен бу йўлдан юраман ва мен ўн икки иш билан мулк олиб ва мулкни бошқариб, салтанатим йўл-йўриғини безадим. Улар ҳам ушбу тузукка амал қилиб, менинг ва ўзларининг давлат ва салтанатларига посбонлик қиладилар.