Product Summery
Вақт манзили... Қаерда у? Инсониятнинг ибтидосидан ҳозиргача бўлган вақт манзараларида эврилиб бораётган руҳи нимадан умидвор? Минг тўққиз юз ўттиз еттинчи... Вақт очкўзмиди? Одамми? Миллат вақтнинг суратларига қараб қачон ўзини танийди? Турғунлик болалари... Бола вақтнинг тирик бир парчасими? Паганинининг сўнгги концерти... Вақт қалб ичидаги мусиқадами ёки қалб вақт мусиқаси ичидами? Вақт муҳаббат овозида гапирадими? Ғойибдан дўст билан суҳбатлар... Вақтнинг қоғоздаги изларими? Ўтган асрнинг 80-йилларида шеъриятимизга кириб келган бетакрор авлоднинг ёрқин вакилларидан бири Азиз Саиднинг ушуб китобига вақтнинг ботиний ва зоҳирий манзараларида рамзу суратлар ила акс этган юқоридаги саволларга юрагингиздан жавоб излайсиз.