Product Summery
Ўзбек адибаси Марзия Сайдамнинг битмишлари ўз услуби ва оҳанги билан ўқувчилар эътиборига тушган. Унинг ёзганлари ўқувчини сескантиради, уйқули кўзларга, юзларга сув пуркайди, албатта, ёзувчининг айрим мулоҳазалари баҳс талаб, бироқ асосий нуқта шуки, ўзбек публицистикасида Марзия Сайдам ўзига хос сас билан пайдо бўлди. Дунёга янгича қараш, замон ва маконни, одамлар ва муаммоларни ҳақиқат нигоҳлари билан англашга бўлган уриниш китобхонни жалб қилади. Ушбу мўъжаз тўпламга ёзувчининг сара мақолалари жамланган. Умид қиламизки, ушбу битиклар сизни бефарқ қолдирмайди. Турк ёзувчиси Адам Узкуса қаламига мансуб «Жаннатга таклифнома» китоби Марзия Сайдам таржимаси билан чоп этилган ва ўқувчилар олқишига сазовор бўлган.