product summery
Пауло Коэльо бразилиялик машҳур ёзувчи шоирдир. Унинг "Алкиёгар" асари узоқ йиллардан буён бестселлерлар қаторидан тушмай келмоқда, унда инсоннинг орзу-истаклари, ҳаётдаги мақсади ва интилишлари, ўзини англаши борасида жуда гўзал, маъноли сатрлар келтирилган. Унинг "Иблис ва сенъорита Прим" асари эса, инсон қалби ва унинг бир руҳий тўхтамга келиши лозимлиги ҳақидадир. Ушбу китобда Пауло Коэльонинг "Мактуб" асари ҳам келтирилган бўлиб, асар дунёдаги кўплаб бебаҳо ақлли-сўзларни ўз ичига олади. Ўйлаймизки, ёзувчининг ушбу энг сара асарлари сиз азизларга манзур бўлиб, руҳий ва маънавий озуқа олишингизга катта ҳисса қўшади..