product summery
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “НАМОЗГА ОИД ФАТВОЛАР” китоби нашр этилди. Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган намознинг фарз, вожиб ва суннатлари, намозни бузувчи омиллар, жума намози, жамоат намози, қазо намози, жаноза намози, нафл намозлар ва намозга оид муҳим масалалар батафсил баён этилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалалар ҳам китобдан ўрин олган..