product summery
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Ўзининг илоҳий ҳикмати ила барча махлуқотларни, жумладан, инсонларни турли шакл ва табақаларда яратади. Бу синов дунёнинг хоссаларидан бўлиб, ҳар ким ўз чекига тушган қоғоз бўйича имтиҳон топширади. Одил ҳакам Зот кимга нима берса, унга берганига яраша талаб қилади, уни шу асосда имтиҳон қилади, мукофотлайди. Бу ҳам У Зотнинг адолатидандир..