product summery
Чиройли аёллар севилади, муғомбирлар муваффақиятли турмушга чиқади ва фақатгина оқилалар узоқ умр қўша қариб севги ва аҳилликни сақлаб қола олишади. "Оқила аёл қоидалари" — Сиз ҳиссиёт гирдобида қолсангиз, ўз эрингизни тушунмасангиз ёки унинг хулқ-атворини илтимос билан ҳам ўзгартира олмаётганингизда бериладиган, бутун ҳаётга мўлжалланган йўлланма, маслаҳат мажмуаси. Унутманг, никоҳда тенг ҳуқуқлик йўқ. Фақат сиз муносабатдаги ҳиссий вазифанинг оғирлигини кўпроқ бажарасиз. Исботми? Бу китобни фақат сиз ўқинг, эрингиз эмас. Шов-шувли бу асар Россияда 60 000 нусхада, биринчи бор сифатли оқ қоғозда, чиройли совға сифатида алвон тасмага танғилиб, харидорларга тавсия этилди ва жуда тез сотилди..