product summery
«Оила - саодат маскани» китоби номидан ҳам кўриниб турганидек, оила масалаларига бағишланган. Унда оилавий муносабатларда қандай йўл тутиш кераклиги, хусусан, қандай қилиб бахтли ва муваффақиятли оила қуриш тўғрисида ҳаётий сабоқлар ўз ифодасини топган. Шунингдек, китобда ҳам эркакларга, ҳам аёлларга ўз жуфти билан чиройли муомалада бўлиш, ўзаро меҳр ва ҳурмат кўрсатиш, фарзандлар тарбиясида нималарга эътибор қаратиш борасида фойдали маслаҳатлар берилган..